Ўзбекистон халқ хофизи Оролмирзо Сафаров

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида элимиз ардоғидаги машҳур санъаткорлар билан ижодий учрашувлар ва маҳорат дарслари ўтказиш доимий анъанага айланган. Бугунги меҳмонимиз Ўзбекистон халқ хофизи Оролмирзо Сафаров. Ашула ва рақс йўналиши 1 – 2 – босқич талабалари учун ўтказилган маҳорат дарсида (мастер класс) хофиз О. Сафаров Хувайдо ғазали билан «Рок» номли асарнинг матнини талабаларга ёздириб сўнгра ушбу қўшиқни биргаликда ижро этишди. Учрашув сўнгида эл суйган санъаткор Оролмирзо Сафаров ва жўрнавоз созандаларга ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов махсус «Ташаккурнома»лар тақдим этишди. Бугунги учрашув ва ўтказилган маҳорат дарси талабаларимиз ижодига янада илҳом баҳш этди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan