Эзгулик сари

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги байрами муносабати билан барча филиал талабалари ҳамда профессор – ўқитувчилар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, ўзбек миллий таоми палов тарқатилди. Филиалнинг фахрий профессор – ўқитувчилари Ўзбекистон халқ артисти Шафоатхон Раҳматуллаева, Ўзбекистон ва Қирғизистон халқ артисти Ёрқиной Ҳотамова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хурсаной Умарова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жўрахон Пўлатов ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Карим Йўлдошевлар дастурхон атрофида юртимиз равнақи учун, озод ва обод мамлакатимизда доимо тинчлик ва хотиржамлик барқарор бўлишини яратгандан сўраб дуолар қилишди. Бугунги кечани уюштирган, аҳил жамоани бошқариб келаётган филиал раҳбариятига катта миннатдорчилик билдиришди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan