Қўқон шаҳар 6 – умумий ўрта таълим мактабида

Қўқон шаҳар ХТБ тасарруфидаги 6 – умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедраси фахрий профессор – ўқитувчилари томонидан маҳорат дарси ( мастер класс) ўтказилди. Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари соҳиби Рафиқжон Аҳмедов, «Фолклор ва этнография» йўналиши бўйича мутахассис ўқитувчи Ғофиржон Юнусов ва катта ўқитувчи Азизбек Талабоев ҳамда жўрнавоз созанда Лазизхон Эшматовлар 6 – мактаб ўқувчиларининг мусиқа ва санъат тўғрисидаги билимларини аниқлаш, мусиқий қобилиятларини юксалтириш мақсадида, ўзбек мумтоз санъат дурдонаси ҳисобланган «Шашмақом» ва «Мақом» ибораларининг луғавий маънолари ҳақида тўлиқ маълумотлар беришди. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида мактаб ўқувчилари билан савол – жавоблар уюштиришди. Маҳорат дарси (мастер класс) мобайнида устоз санъаткор Рафиқжон Аҳмедов ўзи басталаган «Соғинч» куйини ёш мусиқа шайдоларига ижро этиб берди. Устоз санъаткор Ғофиржон Юнусов эса ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари ҳисобланган лапарлар, ўланлар ва яллалардан мисоллар келтирди. Шунингдек ҳамшаҳаримиз бўлган Ўзбекистон халқ артисти Муроджон Аҳмедовнинг машҳур «Ўртар» қўшиғи устозлар томонидан ижро этилди. Дарс сўнгида 6 – мактаб жамоаси устозларимизга миннатдорчилик билдиришди ва бугунги ижодий учрашувларни доимий давом этишини ўз режаларига киритишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan