Муҳаммад Ризо Огаҳий ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбир

 Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2019 йил 25 – мартда тасдиқланган (01-07/ 1-40-сонли) чора тадбирлар режасининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда 19-асрда Хива хонлиги тарихида ўчмас из қолдирган буюк шоир, тарихчи ва таржимон Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий (1809-1874) ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий тадбир ташкил этилди. Филиалнинг Ахборот ресурс маркази раҳбари, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси Икромжон Ҳабибжонов талабаларга Огаҳийнинг ҳаёти ва ижоди, беқиёс асарлари, юксак истеъдод эгаси бўлганлиги, адабий жанрларга ижодий ёндашиб, уларни такомиллаштирганлиги, 7-8-10-12 байтли ғазал ёзиш тартибини 23 байтгача етказганлиги ҳақида қизиқарли маълумотлар берди. Тадбир давомида Огаҳийнинг қаламига мансуб ғазаллардан талаба қизларимиз мисоллар келтиришди. Фолклор ва этнография йўналиши бўйича мутахассис ўқитувчи Ғофиржон Юнусов эса шоирнинг нодир асарларидан машҳур «Феруз» қўшиғини ижро этиб беришди.

Мушкин қошингнинг ҳайъати ул чашми жаллод устина,
Қатлим учун нас келтирур нун элтибон сод устина.

Қилғил томошо қомати, зебоси бирлан оразин,
Гар кўрмасанг гул бўлғонин пайванд шамшод устина.

Нозу адо-ю ғамзаси қасдим қилурлар дам-бадам,
Ваҳ, мунча офатму бўлур бир одамизод устина.

Ман хастаға жон асрамоқ эмди эрур душворким,
Қотил кўзи бедод этар ҳар лаҳза бедод устина.

Ул гул юзи шавқи била шайдо кўнгул шому саҳар,
Булбулдек айлар юз наво минг навъи фарёд устина.

Бошимға ёғғон ғам тоши мингдин бирича бўлмағай,
Гардун агар минг бесутун ёғдурса Фарҳод устина.

Эй шаҳ, карам айлар чоғи тенг тут ямону яхшини –
Ким,меҳр нури тенг тушар вайрону обод устина.

Хоки танинг барбод ўлур охир жаҳонда неча йил,
Сайр эт Сулаймондек агар тахтинг қуруб бод устина.

Не журъат ила Огаҳий очғай оғиз сўз дергаким,
Юз хайли ғам қилмиш ҳужум ул зор ношод устина.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Telegram (http://t.me/uzdsmifmf)
O’zDSMI FMF
O’zDSMI Farg’ona filiali

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan