«Юртим байроғи» шиори остида «Мақом кечаси» кўрик танлови ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 – ноябрдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ – 3391-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда мақом санъатини янада ривожлантириш мақсадида Фарғона вилояти Мақом маркази, Қўқон шаҳар хокимлиги, шунингдек Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали ҳамкорлигида Қўқон мусиқали драма театрида 2019 йил 29 – декабрь куни «Юртим байроғи» шиори остида «Мақом кечаси» кўрик танлови ташкил этилди. Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар ва атроф туманлардан ташриф буюрган мақом йўналишида ижод қилиб келаётган бир неча иштирокчилар танловда қатнашдилар. Улар ижросида «Фарғона тонг отгунча», «Дугоҳ», «Муножот», Қўқон ушшоғи», «Фиғон», «Найлайин» ва Рост мақомидан «Сафти калон талқинчаси» каби ўлмас нодир асарлар моҳирона ижро қилинди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедраси катта ўқитувчиси Азизбек Талабоев ҳамда «Ашула ва рақс» йўналиши 2 – босқич талабаларидан ташкил топган «Дилхуш» ашулачилар ансамбли кўрик танловда қатнашиб муносиб юқори ўринни эгаллашди. Танлов сўнгида ҳакамлар ҳайъати аъзолари бугунги «Мақом кечаси» кўрик танлови ғолибларига 1-2-3- даражали диплом, фахрий ёрлиқлар ва махсус эсдалик совғаларини тақдим этишди. Бугунги кечага жонбозлик кўрсатган, кўрик танловни ташкил этган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов одилона баҳо берган ҳакамлар ҳайъати аъзоларига катта миннатдорчилик билдириб уларга «Ташаккурнома»лар топширишди. Асрлар оша ханузгача давом этиб келаётган ўзбек мумтоз мақомчилик санъатининг давомчиларига устозлар йўлини беришини яратгандан тилаб қоламиз.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan