«Саҳна нутқи» фанидан якуний назорат имтихони

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедраси Мусиқали театр актёрлиги 3 – босқич талабалари «Саҳна нутқи» фанидан 5 – семестр сўнгида якуний назорат имтихонини топширишди. Талабалар имтихон жараёнида Ўзбек мумтоз адабиётининг намоёндалари саналмиш А.Навоий, З.М.Бобур, С.Шерозий, Б.Машраб ва бошқа кўплаб етук шоирларнинг ғазалларидан ёд олишиб моҳирона ижро этишди. Имтихонда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов, Ўзбекистон халқ артисти Шафоатхон Раҳматуллаева, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси «Шухрат» медали ва «Фидокорона меҳнатлари учун» орденлари соҳиби Рафиқжон Аҳмедов ва мутахассис ўқитувчи Зоҳиджон Абдуназаров ҳамда филиалнинг профессор – ўқитувчилари қатори талабалар ҳам иштирок этишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan