Филиал директори билан учрашув

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов филиалнинг профессор – ўқитувчилари, мураббий устозлар, гуруҳ раҳбарлари ҳамда илмий ходимлари билан учрашув ўтказишди. Учрашув давомида Ш.Усмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Маданият вазирликлари буйруқларини таништириш билан бир қаторда юртимизда содир бўлаётган ўзгаришлар, иқтисодий ўсиш ва ривожланишга доир бир қанча маълумотлар бериб ўтишди. Шунингдек филиал фаолияти жараёнига бефарқ бўлмаслик, илмий салоҳиятни юксалтириш, миллий маданиятимизни асраб авайлашимиз, илмий – амалий конференцияларда, семинарларда фаол иштирок этиш ва филиалнинг халқаро нуфузини юқори даражага кўтариш, халқаро доирадаги сертификатларни қўлга киритиш, давлат тадбирларини муносиб ўтказиш каби бир неча муҳим таклифлар ва топшириқлар беришди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan