«Ахборот хавфсизлиги ойлиги»шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида «Ахборот хавфсизлиги ойлиги» шиори остида маънавий ва маърифий давра суҳбати бўлиб ўтди. Филиалнинг талаба ёшлари билан учрашувга Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг Қўқон шаҳар бошқармаси бошлиғи Дилшоджон Умаров ҳамда Қўқон шаҳар ҳокимиятидан бош мутахассис Маъруфжон Алиев ва Қўқон шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоси, ХТБ фахрий устози Равшанжон Муҳаммедовлар ташриф буюришди. Давра суҳбати қатнашчилари мамлакатимизда баркамол авлодни вояга етказиш соҳасида рўёбга чиқарилаётган чора-тадбирлар ўз натижаларини бераётгани, бу борада қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ишлари изчил давом этаётганини айтиб ўтдилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббус ҳамда юртимизда бугунги кунда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш борасидаги ташаббуслари мазмун ва моҳияти қатнашчиларга чуқур тушунтирилди. Шу билан бирга, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракат стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларидаги қизғин муҳокамаси ҳақида атрофлича сўз юритилди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan