«Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 – йил 13 – декабрдаги ПФ – 5413 – сон фармойиши ижросини самарали ва сифатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талаба – ёшлари ўртасида «Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати» шиори остида маънавий – маърифий тадбир ташкил этилди.Тадбирга ватанимиз ҳимоячилари бўлган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 33171 – сонли харбий қисмидан аскар йигитлар ташриф буюришди. Тадбир давомида харбий аскарлар сўзга чиқишиб ватан ҳимояси, юрт тинчлиги, хотиржамлиги йўлида ҳар қандай қийинчиликларга матонат билан бардош беришга, керак бўлса жонларини ҳам фидо этишга тайёр эканликларини тантанавор баён этишди. Шундан сўнг юртимиз химоячилари учун филиалнинг «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факултетининг Ашула ва рақс йўналиши 2 – босқич талабалари ижросида дилтортар жонли куй ва қўшиқлар янгради. Тадбир сўнгида бугунги учрашувда қатнашган ҳарбий йигитларга Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов ва филиал жамоаси номидан «Ташаккурнома» лар ва эсдалик учун китоблар совға этилди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan