«Саҳна ҳаракати ва жанги»фанидан якуний назорат имтихони

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети, Мусиқали театр актёрлиги» йўналиши 3 – босқич талабалари «Саҳна ҳаракати ва жанги» фанидан 5 – семестр сўнгида якуний назорат имтихонини топширишди. Талабалар имтихон жараёнида жанговор машқлардан иборат саҳна кўринишлари, ўзини ҳар қандай вазиятларда ҳам ҳимоя эта олиш каби каскадёрлик маҳоратларини намойиш этишди. Имтихонда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси «Шухрат» медали ва «Фидокорона меҳнатлари учун» орденлари соҳиби Рафиқжон Аҳмедов ва мутахассис ўқитувчилар Равшанжон Деҳқонов, Зоҳиджон Абдуназаров ҳамда бошқа ўқитувчи ва талабалар иштирок этишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan