«Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъминлаш бўйича» давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенати Кенгашининг 2019 – йил 14 – сентябрдаги 2736-3- сонли Қўшма қарори 3 – иловаси билан «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъминлаш бўйича» давра суҳбати ташкил этилди. Бугунги давра суҳбатида ЎзДСМИ Фмфилиали психологи Раҳматжон Қўзибоев, филиалнинг Ишлар бошқармаси бошлиғи, жамоатчилик кенгаши ва касаба уюшмаси раиси Ғанижон Мирмақсудов, Хотин – қизлар қўмитаси БТ раиси Зиёдахон Мирзаева ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Дилмуроджон Мадолимов, Ўкув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Сатторов ҳамда филиал талабалари иштирок этишди. Суҳбат чоғида сўзга чиққанлар оила ва турмуш қуриш арафасида турган ёшлар ўртасида урф бўлаётган «Оммавий маданият»(«Love story») яъни қимматбахо машиналар кортежи ва ортиқча дабдабавозлик, беҳуда сарф – харажатлар сабаб тўй арафаси катта қарзга кириб қолишнинг салбий оқибатлари тўғрисида фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек суҳбат давомида оиланинг муқаддаслиги, унга енгил қараш оқибатида кўплаб ёш оилаларнинг бузилиб кетаётганлиги, фарзанд тарбияси, ўзбекона чиройли урф – одатларни йўқолиб бораётганлиги борасида ҳам қизиқарли маълумотлар берилди. Ушбу масалалар бўйича савол – жавоблар бўлиб ўтди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan