«Вокал» фани бўйича имтихон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида Мусиқали театр актёрлиги йўналиши 3 – босқич талабалари «Вокал» фани бўйича якуний назорат имтихонини топширишди. Талабалар имтихон жараёнида «Нурхон» мусиқали драмасидан Нурхон арияси, «Одамхўрлар» мусиқали драмасидан Нормурод арияси, шунингдек «Тоҳир ва Зухра», «Холисхон», «Майсаранинг иши» ва яна бошқа мусиқали драмалардан ариялар ижро этишди. Имтихонда Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона меҳнатлари учун» орденлари соҳиби Рафиқжон Аҳмедов ва Вокал фани бўйича катта ўқитувчилар Тошпўлат Акбаров, Азизбек Ҳайдаров ва бошқа мутахассис ўқитувчилар иштирок этишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan