«Вокал» фани бўйича якуний назорат имтихони

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети «Мусиқали театр актёрлиги» йўналиши 2 – босқич талабалари 3 – семестр сўнгида «Вокал» фани бўйича якуний назорат имтихонини топширишди. Талабалар имтихон жараёнида турли мусиқали драмалардан «Нурхон» арияси, «Осиё» арияси, «Эй қуёш», «Хидоят», «Мулладўст» арияси, шунингдек «Фуникуни – фуникуна» триоси ва «Отмагай тонг» дуэти каби бир неча ария ҳамда қўшиқларни моҳирона ижро этишди. Имтихонда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона меҳнатлари учун» орденлари соҳиби Рафиқжон Аҳмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Карим Йўлдошев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хурсаной Умарова ва яна бошқа устоз санъаткорлар иштирок этишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan