Ёшларга қаратилаётган эътибор

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, 2017 – йилда ташкил этилган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалига фаолиятни янада ривожлантириш учун катта эътибор қаратишмоқда. Бугунги кунда филиал биноси реконструкция қилиниб, талабаларнинг ўқиш ва эркин ижод этишлари учун барча шарт – шароитлар яратилган. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тақдим этилган энг замонавий, рақамли моддий техник база аппаратуралари ижодкор талабалар ихтиёрига топширилди. Филиалнинг Мусиқали театр актёрлиги, Мусиқали театр режиссёрлиги, Қўғирчоқ театри актёрлиги, Ашула ва рақс, Фольклор ва этнография йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар тақдим этилган жиҳозлардан унумли фойдаланишмоқда.
Ёшларга қаратилаётган эътибор ва шароитлар учун биз муҳтарам Президентимизга, санъат ва маданиятни юксалтираётган Маданият вазирлиги раҳбариятига Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари, уларнинг ота – оналари, профессор – ўқитувчилар ва бутун жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan