«Коррупциясиз таълим»

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида «Коррупциясиз таълим» шиори остида профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида чора тадбирлар, ташвиқот ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Филиалнинг ички ва ташқи биносига, ўқув хоналарига «Коррупциясиз таълим» номли шиорлар ва плакатлар ўрнатилган. Коррупция-шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф тақдим этиш.(Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддаси)
Коррупция-таълим сифатига салбий таъсир қилади, унга эришиш имкониятларини чеклайди ва адолатга бўлган ишончга путур етказади.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan