«Режиссура ва актёрлик маҳорати» фани бўйича ижодий имтихон

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети, «Мусиқали театр режиссёрлиги» 2-босқич талабалари қишки семестр сўнгида «Режиссура ва актёрлик маҳорати» фани бўйича ижодий имтихон топширишди. Талабалар имтихон жараёнида ўзлари саҳналаштирган А. Навоийнинг «Лайли ва Мажнун», А. Қаҳҳорнинг «Ўжар», А. Қодирийнинг «Ўтган кунлар», шунингдек «Санъаткор бахти»,»Сўзсиз севги», «Гувох» каби бадиий асарлардан саҳна кўринишлари намойиш этишди. Имтихон давомида «Мусиқали театр режиссёрлиги» 2-босқич талабалари томонидан яратилган «Биз коррупцияга қаршимиз» номли видеороликлар ҳам қўйиб берилди. Имтихонда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Карим Йўлдошев, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона меҳнатлари учун» орденлари соҳиби Рафиқжон Аҳмедов ва бошқа устоз санъаткорлар ҳамда талабалар иштирок этишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan