Филиал директори ва талабалар ўртасида очиқ мулоқот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 18-октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ги ПФ-5847-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларида «Ректорга саволим бор» лойиҳаси кенг амалга оширилмоқда. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов ва филиал талабалари ўртасида учрашувлар ва очиқ мулоқотлар ўтказиш ташкил этилган. Мазкур лойиҳа асосида филиалда олиб борилаётган ислоҳотларга, таълим сифатига, билим олиш даражасига бўлган муносабатларни, талаб ва таклифларни кенг ўрганиш мақсадида директор Шамсиддин Усмонов ва ижодкор талабалар ўртасида савол-жавоблар бўлиб ўтмоқда. Талабаларнинг истакларини назарга олган ҳолда ўзбек санъатининг машҳур намоёндалари, театр ва кино юлдузлари, эл ардоғидаги хофизлар билан ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари ва маҳорат дарслари мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Шунингдек Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида ўзбек тилини кенг тарғиб этиш мақсадида, соф адабий тилда сўзлашиш, шевалар ва лаҳжаларни сўзлашув жараёнида ишлатмасликка катта эътибор қаратилган. Филиал директори Шамсиддин Усмонов талабаларга шундай дейди: «Санъат ва маданият вакили биринчи ўринда сўз бойлиги, бадиий нутқи ва суҳандонлиги билан бошқа соҳа вакилларидан ажралиб туради. Фарғона шеваси ўзбек адабий тилига жуда яқин, лекин шунга қарамай орамизда Андижон, Наманган шевасида сўзлашаётганлар ҳам учраб турибди. «Саҳна нутқи» фанидан ўқитувчи ўқув йили давомида талабаларнинг шеваларда сўзлашидан «тозалайди», равон бадиий тилда сўзлашиш учун машқлар бажаради ва натижада талабанинг нутқи бадиий тилда сўзлашадиган даражага чиқади. Лекин узоқ давом этадиган таътил мобайнида талаба ўз уйида ёки ўз қишлоғида яна маҳаллий шевасига мослашиб қолмоқда. Бу каби салбий оқибатларни бартараф этиш энг аввало она тилимизга бўлган ҳурмат ва эътибордир».

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan