«Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишини олдини олиш»

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида «Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишини олдини олиш» юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Учрашувга Қўқон шаҳар ИИО ФИБ ХПИБ ВЕ ва ЁЎХПТЭГ катта инспектори, майор Дилшоджон Эргашев ташриф буюрди. Майор Д. Эргашев филиал талабалари билан суҳбат чоғида ёшларимизни руҳан ва жисмонан соғлом бўлиб етишишлари, замонавий билим ва касбга эга бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганига қарамай айрим ёшларимизни наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларни содир этиши ва гиёҳвандлик йўлига кириб кетаётганлиги тўғрисида ва бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлган, ёшларни наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларни содир этиш ва гиёҳвандлик йўлига киришига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича керакли маълумотлар, фикр ва мулоҳазалар билдирди. Шундан сўнг мавзуга оид, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари акс эттирилган видеоролик филиал талабаларига намойиш этилди.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan