“Оила – муқаддас даргоҳ”

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 11-ноябрдаги “Маърифатли ёшлар – юрт кўзгуси” ҳамда “Мен шу азиз Ватан фарзандиман” шиорлари остида туркум маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш тўғрисида” №1043-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда 2020 йилда Ёшлар ўртасида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси” юзасидан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида талаба-ёшлар ўртасида “Оила – муқаддас даргоҳ” мавзуси остида давра суҳбати ташкил этилди. Бугунги учрашувга Қўқон шаҳар 63-МФЙдан маҳалла раиси Акбаржон Парпиев, маҳалла хотин-қизлар қўмитаси раиси Одинахон Юсупова ҳамда 63-маҳалланинг энг намунали оилаларидан бири бўлган, 60 йилдан зиёд аҳил-тинч ҳаёт кечириб келаётган фуқаро Ҳайитов Мўминжон хожи ота, Ҳайитова Турғуной хожи она ва маҳалланинг зиёли инсонларидан Содиқжон Тошматов ва Саидахон Тошматовалар оиласи ташриф буюришди. Сўзга чиққан ёши улуғлар оиланинг муқаддас даргоҳ эканлиги, ота-онага ҳурмат, ака-укалар, яқин қариндошлар орасида меҳр-оқибатни йўқотмаслик, тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етиш ҳақида кўпгина ҳаётий мисоллар ва панд-насиҳатлар қилишди. Шунингдек бугунги кунда тинчлик барқарор бўлган она юртимизда ёшларга қаратилган эътибор ва шарт-шароитларни яратиб бераётган муҳтарам Президентимизга ва жонкуяр раҳбарларга катта миннатдорчилик билдиришди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan