«Назм ва наво»

Қўқон шаҳримиздаги Мусиқали драма театрида ғазал мулкининг султони Ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган «Назм ва наво» номли байрам кечаси бўлиб ўтди. Концерт дастурини Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов кириш сўзи билан очиб беришди. Шундан сўнг бугунги кечани ташкил этган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети профессор- ўқитувчилари ва «Мусиқали театр актёрлиги», «Ашула ва рақс» йўналиши талабалари томонидан Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймолари ёритилган саҳна кўринишлари ва уларнинг қаламларига мансуб дилрабо куй-қўшиқлар ижро этилди. Концертга шаҳримиз меҳмонлари, ЎзДСМИ Фмфилиали, ҚДПИнинг ўқитувчилари ва талабалари, ХТБга қарашли мактаблардан мураббийлар ва ўқувчилар, шунингдек кўпгина санъатсевар зиёли инсонлар ташриф буюришди. Адабий кеча ташриф буюрган барча томошабинларга манзур бўлди. Бугунги концерт дастурини саҳналаштирувчи режиссёр Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kда

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan