Ёшлар билан учрашув

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари ҳамда Қўқон шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича шаҳар Давлат солиқ инспекцияси, 4-сектор раҳбарияти маъсуллари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ҳаммага маълумки, мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида кейинги 3 йил давомида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ёшларга бўлган эътибор янада ортиб бормоқда. Президентимиз илгари сурган 5та муҳим ташаббус асосида ёшларнинг билими ва илмий салоҳиятини юксалтириш, етук авлод сифатида тарбияланишларида сидқидилдан кўмаклашиш долзарб масалалардан биридир.
Айни дамда ёшлар билан сайёр учрашувлар ташкиллаш мақсадида худудларда Давлат идоралари раҳбарларининг жойларга бориб, ёшларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган амалий тадбирлар ва уларнинг таклифларини ўрганиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Қўқон шаҳар ДСИ 4-сектор мутасаддилари филиал талабалари билан учрашув давомида турли савол жавоблар ўтказишди, талаб ва таклифларини ўрганиб чиқишди. Шундан сўнг филиал талабалари ичида кўзга кўринган, энг фаол, аълочи ва ҳар томонлама етук талабаларни рағбатлантириш мақсадида эсдалик совғалари топширишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan