Қўқон шаҳар 7-умумий таълим мактабига ташриф

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 20-ноябрдаги 08-4179-сон топшириғига асосан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедраси ўқитувчиси Соҳибахон Йўлдошева ва «Кутубхона-ахборот фаолияти» 2-босқич талабалари Қўқон шаҳар 7-умумий таълим мактабига ташриф буюришди. Ташриф чоғида улар мактабнинг битирувчи 11-синф ўқувчиларини Олий таълим муассасаларига ўқишга топшириши ва мусиқа, санъат турларига қизиқишларини янада ошириш бўйича давра суҳбати ўтказишди. Шу жумладан филиалимиз фаолияти, мавжуд йўналишларимиз ва ижодий жараён ҳақида ҳам тўлиқ маълумотлар беришди. Ушбу учрашув 7-мактаб жамоаси учун катта таасуротларга эга бўлди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan