Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган тадбир

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, «Бобурийлар» сулоласини асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган адабий ва маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедраси ўқитувчиси Зоҳиджон Абдуназаров бошчилигида «Мусиқали театр актёрлиги » 1-босқич талабалари ташкил этишди. Тадбир давомида шоирнинг қалами ила ёзилган ғазаллардан намуналар келтирилди. Шундан сўнг З. М. Бобурнинг ҳаёти ва ижоди тасвирланган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбир сўнгида «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети декани Икромжон Ҳабибжонов сўзга чиқиб, кечани ташкил этган ўқитувчи ва талабаларга катта миннатдорчилик билдирди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan