12-меҳрибонлик уйида тадбир

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети «Мусиқали театр актёрлиги» ҳамда «Ашула ва рақс» йўналиши 1-босқич талабалари Қўқон шаҳримиздаги 12-меҳрибонлик уйига ташриф буюришди. Ташриф чоғида филиал талабалари буюк адиб, шоир, олим, йирик давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этишди. Тадбир давомида З. М. Бобур ҳаёти ва ижодига оид саҳна кўринишлари, шоирнинг қаламига мансуб дилрабо куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan