Ҳашар-элга ярашар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 11-мартдаги 136-Ф-сон фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда «Наврўз» умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжихатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, таълим муассасаларида ва ташкилотларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва худудларда санитария ҳолатларини яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 14-15-март кунлари юртимизда умумхалқ хайрия хашари куни деб эълон қилинган.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида ҳам шу жумладан ишчи ходимлар, маъмурият ва профессор-ўқитувчилар, талабалар қамишдан бел боғлашиб ободонлаштириш ишларига киришиб кетишди. Ҳашар-элга ярашар дейишади, шаҳар ва туманларимиз, маҳалла ва уй жойларимиз, таълим масканларимиз тоза, озода, покиза бўлса қалбимиз ёришади, оиламиз файзу барокотга тўлади ва жамиятимизда соғлом турмуш тарзи барпо бўлади. Барча ҳашарчиларга ҳорманг деб қоламиз!

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in yashlar bilan ishlash.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan