Филиалда умухалқ хайрия ҳашари давом этмоқда

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида умухалқ хайрия ҳашари давом этмоқда. Филиалнинг ишчи ва техник ходимлари, профессор-ўқитувчилар, маъмурият ҳамда раҳбарият мутассадилари эрта тонгдан ободонлаштириш ишларига киришиб кетишди. Дарахтлар охланди, ерлар текисланди ва бегона ёт ажириқ ўтлар олиб ташланди, ариқлар тозаланиб сувларни йўли очилди ҳамда янги кўчатлар экилиб суғорилди.
Азал-азалдан меҳнаткаш ўзбек халқи учун оммавий ҳашарлар, йиғинлар уюштириш қадимий анъанага кириб қолган. Ота-боболаримиз ўтган қадамжойлар, гузарлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, ариқ ва зибрлар ҳар ҳафтада ҳашар йўли билан тозаланиб келинган. Каттаю-кичик бир-бирига меҳр мурувват кўрсатишиб оқибатли ва ғамхўр бўлишган. Кўз тегмасин тинчлик ҳукм сураётган обод юртимизда ушбу миллий қадриятларимиз ҳамон давом этмоқда.
Яна бир бор умумхалқ хайрия ҳашарида сидқидилдан қатнашаётган юртдошларимизга ҳорманглар деб қоламиз.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in yashlar bilan ishlash.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan