«Саҳна ҳаракати» фани бўйича масофавий online дарслиги ўтилди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари учун юртимизда эълон қилинган вақтинча таътил даврида ўз уйларида ижодий ва амалий машғулотлар билан шуғулланиши учун online масофавий дарс ўтиш жараёни йўлга қўйилган. Филиалнинг профессор-ўқитувчилари касбий фанлари бўйича талабалар билан ижтимоий тармоқлар орқали боғланиб машғулотлар ўтказишмоқда. «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факультети, «Мусиқали театр актёрлиги» 2-босқич талабалари ҳам «Саҳна ҳаракати» фани бўйича масофавий online дарслик машғулотини ўзлаштиришмоқда. Ушбу машғулот Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов томонидан ўтказилмоқда.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan