Масофавий online дарслар»Фарғона» телеканали орқали ҳам эфирга узатилади

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари учун ажойиб янгилик. Азиз талабалар масофавий online дарсларни кузатиб боришингиз учун сизларга янада қулайлик яратилди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали ҳамда Фарғона телерадиокомпанияси ижодкорлари келишилган ҳолда филиал профессор-ўқитувчиларининг дарс машғулотларини «Фарғона» телеканали орқали эфирга узатишни йўлга қўйишди. Эндиликда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида истиқомат қилаётган филиал талабалари масофавий online дарсларни нафақат ижтимоий тармоқлар орқали балки телевидение орқали ҳам мунтазам кузатиб боришлари мумкин. Ҳозирда «Фарғона» телеканали ижодкорлари масофавий дарсларни тасвирга олишмоқда.

#TalabalarKarantinda
#Biz_koronavirusni_yengamiz
#vahimasizkarantin
#uydaqolingvaijodqiling

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ
MOODLE масофавий таълим платформаси:
http://dsmi-qf.uz/masofafiy-talim/

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan