Маънавиятга эътибор – келажакка эътибор.

Ўзбек халқи қадимдан ўзининг илм-маърифати, маънавияти, урф-одатлари жиҳатидан бошқа халқлар орасида алоҳида мавқега эгадир. Бу миллат инсоният тамаддунига ўзининг ҳар соҳада етук алломалари билан муносиб ҳисса қўшган ва бугунги кунда ҳам қўшиб келмоқда. Бугунги кунда айнан Ўзбекистонда ўтказилиб келинаётган “Халқаро ҳунармандчилик фестивали”, “Халқаро бахшичилик санъати фестивали”, “Буюк ипак йўли халқаро фольклор мусиқа фестивали”, “Халқаро мақом фестивали” ҳам бу юртнинг қанчалар бой тарихга эга эканлигини, нақадар улкан маданият ўчоғи эканлигини исботлаб турибди. Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонларидан маданият ва санъат соҳасининг жамиятдаги ўрни ва таъсирини ошириш ҳақидаги ПФ-6000-сонли Фармоннинг имзоланишида ҳам ушбу соҳага кўрсатилаётган юксак эътиборнинг ёрқин ифодасини кўриш мумкин. Шунингдек, олий таълим соҳаси, халқ таълими, кутубхоналар, музейлар, театрларга берилаётган эътибор, уларнинг замонавий кўринишда қад кўтариши, шу билан бирга, энг сўнгги замонавий технологиялар билан таъминланиши халқимиз қалбидаги орзулар рўёби десак муболаға бўлмайди. Соҳа вакилларининг индивидуал хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда оқилона ўйланган ушбу қарор айни соҳа ривожи учун улкан ҳисса қўшади деган умиддамиз.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan