30-iyun – Yoshlar kuni!

O'zDSMIFMF

30-июн-Ёшлар куни!
Ассалому алайкум азиз талабалар, қадрли укалар, сингиллар.
Барчангизни 30-июн-«Ёшлар куни» билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Президентимиз томонидан бугунги кунда сиз каби билимга чанқоқ, ижодкор ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор яна бир бор келажак сари интилиш, ёш иқтидор эгаларини кашф этиш, юксалтириш ва уларга барча шарт-шароитларни яратиб бериш олий мақсадимиздан биридир.
Ҳурматли талабалар, филиалимизда фаолият юритаётган ёш ходимлар, барчангизни ҳурмат қиламиз ва сизни етук малакали, халқимизга муносиб хизмат қиладиган, эл ардоғидаги севимли санъат ва маданият вакили сифатида шаклланишингиз учун бор куч ғайратимизни ишга соламиз.
Азиз талабалар сизлардан умидимиз жуда катта. Фақатгина ижод этишдан, изланишдан асло тўхтаманг. Ота-онангиз ва жонкуяр устозлар ўгитларини доимий қўллаб келинг, санъат йўлида юқори чўққиларни забт этинг ҳамда сизга билдирилган ишончни оқланг.
Она юртимиз Ўзбекистоннинг муносиб фарзанди, ҳақиқий комил инсон бўлиш бахти барчангизга насиб этсин.
Сизларни яна бир бор «Ёшлар куни» билан табриклаб, барчангизга ижодий камолот, янги ютуқлар, бахт ва омадлар тилайман.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов.

#TalabalarKarantinda
#Biz_koronavirusni_yengamiz
#vahimasizkarantin
#uydaqolingvaijodqiling

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan