Касбий (ижодий) имтиҳонлар якунланди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида касбий (ижодий) имтиҳонлар жараёни ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалига 2020/2021 ўқув йили учун 8та ижодий имтихон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 521нафар абитуриентлар рўйхатдан ўтган. 2020 йил 4-сентябрь санасидан бошланган ижодий имтиҳонлар давомида ҳар томонлама ҳозирги пандемик ҳолатдан келиб чиқиб карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинди. Абитуриентлар эълон қилинган вақт мобайнида тартиб ва интизом билан филиал биносига киритилди. Ижодий имтиҳонлар филиалнинг 4та аудиториясида ўтказилди. Ҳар бир аудиторияга видеокамералар ўрнатилиб, ижодий имтиҳонлар жараёни тўлиқ ёзиб олинди. Имтиҳон жараёнини кузатиб боришни истовчи ота-оналар учун филиал биноси ташқарисига телевизорлар ўрнатилиб имтиҳон жараёни намойиш этиб борилди. Ижодий имтиҳонларда Республикамизнинг турли ҳудудларидан таклиф этилган эл ардоғидаги санъат ва маданият соҳасини ишончли вакиллари қатнашишди. Комиссия аъзолари имтиҳонда қатнашган абитуриентларнинг иқтидори ва қобилиятини назарга олиб одилона баҳолар қўйишди. Абитуриентлар ўзларининг тўплаган балларини филиалнинг Расмий веб сайти: www.dsmi-qf.uz орқали билиб олишлари мумкин.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

 

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan