Масофавий дарслар

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилаётган масофавий online дарс машғулотлари билан таништиришда давом этамиз. Бугунги масофавий дарсимиз мобайнида «Ашула ва рақс» йўналиши 2-босқич талабалари учун мўлжалланган «Созандалар ансамбли» фанидан Тўхтасин Жалилов куйи билан «Ўйнасин» таронасини биргаликда ўзлаштирамиз. Масофавий дарсни Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, «Шуҳрат» медали ҳамда «Фидокорона меҳнатлари учун» орденлари соҳиби Рафиқжон Аҳмедов олиб боришади. Кейинги масофавий дарсимиз «Фольклор ва этнография» йўналиши 2-босқич талабалари учун «Саҳна нутқи» фанидан «Нутқ техникаси» мавзуси бўйича бўлиб ўтади. Машғулотни «Театр санъати» кафедраси ўқитувчиси Умидахон Болтабоева олиб боришади.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan