Xотин-қизларга эътибор

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг мавқеини ошириш учун кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар страгедиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, шунингдек, хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олишлари учун кенг имкониятлар яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш доирасида танловда иштирок этган Фарғона вилояти Бувайда тумани Жилва қишлоғида истиқомат қилувчи Маҳаммаджонова Намуна Зафаржон қизи Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабасига айланди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, профессор Шамсиддин Усмонов ва филиал ўқитувчилари имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган Намунахоннинг уйига ташриф буюришди. Ташриф чоғида талаба қизни ва унинг оила аъзоларини самимий тилаклар билан қутлашди ҳамда эсдалик совғалари топширишди.

   

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan