Таништирув ҳафталиги

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида талабаликка қабул қилинган 1-курслар учун таништирув дарслари давом этмоқда.

Танишув дарслари белгиланган дарс жадваллари асосида ташкил этилмоқда.

Aнъанавий таълим шаклида бошланаётган ушбу дарс жараёнлари карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, белгиланган аудиторияларда олиб борилмоқда.

Биринчи курсга тавсия этилган талабаларга филиалда таълим жараёни тўғрисида илк тушунчалар берилмоқда. Шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан керакли дарсликлар ва фойдаланиладиган адабиётлар ҳақида маълумот берилмоқда. Бундан ташқари, дарсларда олий таълим муассасаси талабаси мақоми, ўтиладиган дарслар, муҳим қоидалар, кредит-модул тизимида ўқиш тартиботлари тўлиқ тушунтирилмоқда.

Танишув дарслари орқали талабаларда масофавий (онлайн) таълим олиш кўникмаси шакллантирилади. Шунингдек, керакли ҳужжатлар жамланмасини тақдим этиш бўйича тушунчалар берилмоқда.

Танишув дарсларни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, профессор Шамсиддин Усмонов бошчилигидаги мутахассис профессор-ўқитувчилар олиб боришмоқда.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

       

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan