Таништирув дарслари ҳақида махсус репортаж

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида талабаликка қабул қилинган 1-курслар учун таништирув дарслари давом этмоқда.
Танишув дарслари белгиланган дарс жадваллари асосида ташкил этилмоқда.
Aнъанавий таълим шаклида бошланаётган ушбу дарс жараёнлари карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, белгиланган аудиторияларда олиб борилмоқда.
Биринчи курсга тавсия этилган талабаларга филиалда таълим жараёни тўғрисида илк тушунчалар берилмоқда. Филиал директори Шамсиддин Усмонов бошчилигида профессор-ўқитувчилар томонидан керакли дарсликлар ва фойдаланиладиган адабиётлар ҳақида маълумот берилмоқда. Бундан ташқари, дарсларда олий таълим муассасаси талабаси мақоми, ўтиладиган дарслар, муҳим қоидалар, кредит-модул тизимида ўқиш тартиботлари тўлиқ тушунтирилмоқда.
Танишув дарслари орқали талабаларда масофавий (онлайн) таълим олиш кўникмаси шакллантирилади. Шунингдек, керакли ҳужжатлар жамланмасини тақдим этиш бўйича тушунчалар берилмоқда.
Ҳозирги видеолавҳамиз айнан шу ҳақида.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan