Халкаро

Халқаро ҳамкорлик

Халкаро

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909 ва “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларида фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775 Қарорларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик доирасида ўзаро ҳар томонлама манфаатли муносабатлар ўрнатиш мақсадида Қозоғистон Республикасининг нуфузли Т.К.Жургенов номидаги Қозоғистон Миллий Санъат Академияси ва Россия Федерациясининг Загир Исмаилов номидаги Уфа давлат санъат институти билан ҳам икки томонлама фан, таълим ва санъат соҳасида илмий тадқиқотлар ва ҳамкорлик ишларини олиб бориш тўғрисида ўзаро Ўзаро тушиниш Меморандуми ҳамда Ҳамкорлик Шартномаси имзолади.
Имзоланган ҳамкорлик шартномалари доирасида илмий салоҳиятни ошириш борасида томонлар учун манфаатли таълим лойиҳаларини ишлаб чиқиш, дарс жараёнларини етакчи хорижий тажрибалар асосида ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ҳамда талабалар академик алмашинуви, мавжуд илмий журналларда ҳаммуаллифлик мақолалари ва қўлланмалар ишлаб чиқиш, халқаро илмий конференциялар, учрашувлар, онлайн маҳорат дарслари ташкил этиш имкониятлари очилади.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan