Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

21 октябрь – «Ўзбек тили байрами куни» куни муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» шиори остидаги байрам тадбирлари барча ўқув масканларида кенг нишонланмоқда. Она тилимизга бўлган эътибор ва ҳурмат юзасидан бугун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида ҳам масофавий online шаклда профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида ўзбек тилини тарғиб этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар ижро этилди. Тадбирни ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Сатторов олиб борди ва «Тил миллат кўзгуси» мавзуси остида филиалда ташкил этилган кўрик танлов натижалари ҳамда ғолиблари билан таништирди. Кўрик танловда фахрли юқори ўринни эгаллаган «Фольклор ва этнография» йўналиши 3-босқич талабаси Диловар Тожибоева фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Фахрий ёрлиқ ўз навбатида талабанинг устози ва гуруҳ раҳбари Ғофиржон Юнусовга тантанали равишда топширилди.

   

    

 

   

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan