ТИЛ БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН

1989 йил 21 октябрь куни «Давлат тили тўғрисидаги қонун қабул қилинди, унга мувофиқ ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди, бу мустақилликка эришиш йўлида ҳал қилувчи қадам бўлди. Дунёда ҳар бир халқнинг ўз она тилиси унинг бебаҳо бойлиги, ифтихори, нажоти ҳисобланади.»

ОНА ТИЛИМ / Хуршид Даврон

Келиб кетди неча дунёлар,
Кулди ҳаёт, йиғлади ўлим.
Сен деб қурбон бўлди боболар,
Улар кетди, сен қолдинг, тилим.

Беланчагинг узра Кошғарий
Куйлаб ўтди қадим навони
Ва навқирон япроқларингга
Дил қонини берди Навоий.

Самарқанддан Бобур кетаркан
Дилда бўғиб ҳасрат сасини,
Олиб кетди она юртидан,
Туркий тилим, биргина сени.

Машрабмас, сен осилдинг дорга,
Нодирамас, сенсан сўйилган
Ҳозиқнингмас, сенинг, эй тилим,
Бошинг айру, кўзинг ўйилган.

Аммо душман ўлдирган ботир
Тирилгандек яна қасосга,
Мангу борсан ва мангу қодир
Тўлдирмоққа ерни овозга.

Ватан учун бахш этиб жонни,
Кечиб олов, кириб дарёга,
Фарзандларинг тўккан ҳар қонни
Шимирдинг сен ўхшаб гиёҳга.

Она тилим, омон бўл мангу,
Сен борсан-ки мен ҳам ўлмайман,
Тилдан қолсам, сени Ойбекдай
Мен кўзларим билан сўйлайман

 

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan