«Маърифат ва диний бағрикенглик»

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида «Маърифат ва диний бағрикенглик» мавзуси остида давра суҳбати ташкил этилди. Бугунги давра суҳбатида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, профессор Шамсиддин Усмонов, Қўқон шаҳар бош имом хатиби Абдумажид қори Исоқов ҳамда филиалнинг 1 босқич талаба йигитлари иштирок этишди.
Абдумажид қори Исоқов ўз сўзида юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус бериш, шунингдек сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиш ва аҳоли орасида носоғлом ақидани сингдириш ҳолатлари кузатилаётганлиги ҳақида бир неча мисоллар келтиришди. Суҳбат чоғида диний-маърифий соҳани янада такомиллаштириш, жамиятда «жаҳолатга қарши-маърифат» деган улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш, ҳар ҳил бузғунчилик ва ёт ғояларга кириб кетмаслик, одоб-аҳлоқ доирасида бўлиш, бебаҳо неъмат бўлган тинчликнинг қадрига етиш каби илмий-маърифий мулоҳазалар юритилди.
ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси:

facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan