«Соғлом оила, соғлом турмуш тарзини юритиш»

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида «Ҳусни хулқ ва комиллик сари» ҳамда «Соғлом оила, соғлом турмуш тарзини юритиш» мавзуси остида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Бугунги давра суҳбатида Қўқон шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, хотин-қизлар масалалари бўйича муовини Лолахон Назирова, Қўқон шаҳар бош отинойиси Маҳбубахон Абдуҳамидова ҳамда филиалнинг 1 босқич талаба қизлари иштирок этишди.
Учрашувда Президентимиз томонидан хотин-қизларга катта эътибор қаратилаётгани, кенг имкониятлар ва шарт-шароитлар тўлиқ яратилаётганлиги, шунингдек юртбошимиз қарори билан хотин-қизларга қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида квота ажратилгани, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар Олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинганлиги ҳақида маълумотлар берилди.
Давра суҳбати давомида филиалда фаолият юритаётган аёл ходимлар ва талаба қизларнинг репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш, кийиниш маданияти ҳамда ташқи кўринишга эътибор қаратиш каби яна бир неча муҳим масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси:

Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan