Маънавий ва маърифий тадбир

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида ёшлар орасида ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, турли ёт ғоялар таъсиридан асраш мавзуларига бағишланган маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.
Бугунги учрашувда Қўқон шаҳар бош имом хатиби Абдумажид қори Исоқов, Қўқон шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича бошлиқ муовини Лолахон Назирова, Қўқон шаҳар бош отинойиси Маҳбубахон Абдуҳамидова ҳамда филиалнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди.
Тадбирда ёшларни ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини шакллантиришга қаратилган маърузалар тингланди.
Шунингдек тадбирда талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш орқали ҳар ҳил зарарли ёт ғоялар таъсирига берилмаслик, ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш ҳамда маънавият, маданият ва ижодий тафаккурни шакллантириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси:

facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan