Мактаблар билан ҳамкорлик.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Фарғона вилояти умумтаълим мактабларида таълим сифати ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, методик қўллаб-қувватлаш ҳамда таълим-тарбия соҳасида замонавий услублардан фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали ҳамда Фарғона вилояти Халқ таълими қошидаги бир неча мактаблар билан ҳамкорлик олиб бориш йўлга қўйилган. Филиал профессор-ўқитувчилари бириктирилган мактабларда ўқувчиларининг билим салоҳиятини юксалтириш, қизиққан фанларига янада йўналтириш учун маҳорат дарслари ўтишмоқда. Маҳорат дарслари анъанавий ҳамда online шаклда ўтказилмоқда.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, профессор Шамсиддин Усмонов бугун 12.01.2021 куни филиалга бириктирилган Ўзбекистон тумани 57 умумтаълим мактабига ташриф буюрди.
Ташриф чоғида Ш. Усмонов 57 мактабнинг кутубхонасига 15 мингдан ортиқ электрон бадиий адабиётлар, дарсликлар ва аудиокитоблар жамланган компьютерни тақдим этди.
ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси:

facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
0:01 / 0:49
Нравится

Комментировать
Поделиться
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan