Бешариқ тумани 47 умумтаълим мактабига ташриф

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида 2020 йил 30 октябрь куни мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида мактабларда мавжуд ҳолат, ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилиниб, галдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.
Устоз мураббийларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, мактаб ўқувчиларнинг истеъдодларини кашф этиш, уларни ёшлигидан қизиқиб орзу қилган соҳасига йўналтириш бугунги кунда энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Шунга асосан Республикасимизнинг барча Олий таълим муассасалари Халқ таълими муассасалари билан яқин ҳамкорликни ўрнатди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали ҳам Фарғона вилояти Халқ таълими тасарруфидаги бир неча мактаблар билан ҳамкорлик қилмоқда. Филиал профессор-ўқитувчилари бириктирилган мактабларда ўқувчиларининг билим салоҳиятини юксалтириш, қизиққан фанларига янада йўналтириш учун маҳорат дарслари ўтишмоқда. Маҳорат дарслари анъанавий ҳамда online шаклда ўтказилмоқда.
Бугун 13.01.2020 куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, профессор Шамсиддин Усмонов филиалга бириктирилган Фарғона вилояти Бешариқ тумани 47 умумтаълим мактабига ташриф буюриб мактаб ўқитувчилари билан урашди. Учрашувда мактабда мавжуд муаммолар, камчиликларни имкон қадар тез бартараф этиш чоралари тўғрисида режалар тузилди. Шу билан бирга, ўқувчиларнинг келажакда илм олиши, муносиб касб эгаллашида нафақат ўқитувчиларнинг балки ота-оналарнинг ҳам ўрни муҳим эканлиги қайд этилди.
Учрашув сўнгида филиал директори Шамсиддин Усмонов ушбу мактабнинг кутубхонаси учун 15 мингдан ортиқ электрон бадиий адабиётлар, дарсликлар ва аудиокитоблар жамланган компьютерни тақдим этди.
ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси:

facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan