Фарғона вилоят Қўғирчоқ театрига ташриф

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати» кафедраси вилоятимиздаги мавжуд театрлар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида шартномалар имзолаган. Ушбу шартнома асосига мувофиқ «Театр санъати» кафедраси ўқитувчиси Равшанжон Деҳқонов бошчилигида «Қўғирчоқ театри актёрлиги» 2 босқич талабалари Фарғона вилоят Қўғирчоқ театрига ташриф буюришди.
Ташриф мобайнида қўғирчоқ театри ижодий жамоаси томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.
Талабалар ташриф давомида театрнинг грим хоналари, қўғирчоқ ясаш цехлари ва қўлда ясалган бир неча қўғирчоқларни кўздан кечиришди ҳамда йўналишлари бўйича керакли маълумотлар олишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan