Ижодий учрашув

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари учун ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларини эл ардоғидаги санъаткорлар билан биргаликда ўтказиш доимий анъанага айланган.
Бугунги меҳмонларимиз машҳур киноактёр, Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашев ҳамда Ўзбеккино Миллий Агентлиги ёшлар ижодий-тажриба студияси ДУК директори Азизбек Қурбонов ва ёш умидли киноактёр Хушнудбек Сайфиддиновлар.
Ташриф буюрган санъаткорлар дастлаб филиал фаолияти, мавжуд йўналишлар, ўқув ва ижодий хоналар билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг «Мусиқали театр актёрлиги» ҳамда «Қўғирчоқ театри актёрлиги» йўналиши 1 босқич талабалари билан учрашдилар ва бўлажак актёрлар учун керакли маслаҳатлар, йўл-йўриқлар кўрсатишди.
Бугунги ижодий учрашув давомида «Мусиқали театр актёрлиги» йўналиши 1 босқич талабалари томонидан саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.
Учрашув сўнгида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, профессор Шамсиддин Усмонов ташриф буюрган санъаткорларга филиал номидан «Ташаккурнома»лар ва миннатдорчилик билдирди.
ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси:

facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan