«Мен севган асар» мавзуси бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида «Мен севган асар» мавзуси бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Филиалнинг Ахборот ресурс марказида ўтказилган бугунги давра суҳбатида шоир ва ёзувчи, романшунос адиб Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» ва «Меҳробдан чаён» асарлари билимдон талабалар томонидан таҳлил қилинди. Филиал талабалари севимли асарлари юзасидан бир-бирларига саволлар бериб, қизиқарли жавоблар олишди ҳамда ўзаро баҳс ва мунозаралар ўтказишди.
Ўзбек романчилиги асосчиси, миллий адабиётимизда ўз ўрнига эга бўлган Абдулла Қодирий асарларини мана, қарийб 100 йил ўтсада, китобхонлар қўлидан туширмай, қалбларига яқин тутиб мутолаа қилмоқда. Бундан сезиладики, Қодирийнинг бадиий асардаги латофатли сўзи ўқувчини ўзига жалб қилмоқда. У асарни қай ҳолатда ёзарди, унга кимлар илҳом берган? Роман, қисса ва ҳикояларидаги қаҳрамонлар прототиплари ҳақидаги мулоҳазалар эса турлича.
ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси:

facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan