“Китобхонлик ҳафталиги” доирасида ижодий учрашув

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида 2-10 апрель кунлари “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. Шу муносабат билан режага мувофиқ турли ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари ҳамда китоб кўргазмалари ташкил қилинмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад талабаларимизда китобсеварлик туйғусини кучайтиришдир.
Бу галги учрашувимиз меҳмонлари Фарғона вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Шоҳидбек Аслонов ҳамда Фарғона вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Юсуфжон Камолов бўлдилар.
Даставвал, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, профессор Шамсиддин Усмонов меҳмонларга филиалдаги мавжуд йўналишлар, замонавий техник жиҳозлар билан безатилган ўқув ва ижодий хоналар, талабалар учун яратилган барча шарт-шароитлар билан яқиндан таништириб чиқишди. Шундан сўнг меҳмонлар «Кутубхона-ахборот фаолияти» йўналиши талабалари билан учрашиб, дўстона суҳбат қурдилар. Суҳбат давомида китобхонликнинг асрлар оша ҳаётимиздаги тутган ўрни ҳақида алоҳида маълумотлар берилди. Шунингдек, юртимиздаги барча ахборот-ресурс марказларида қандай фаолият олиб бориш кераклиги, китобларни қай йўсинда сақлаш борасида ҳам кенг маълумотлар бериб ўтилди. Мавзу юзасидан қизиқарли савол ва жавоблар ташкил этилди. Давра суҳбати сўнгида филиал раҳбарияти томонидан меҳмонларга ташаккурномалар тақдим этилди.
ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси:

facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan