«Ғижжак ноласи» ҳамда «Фольклор жамоа ижрочилиги» номли китобларни тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида турли ҳил тадбирлар ташкил этилмоқда.
Бугун филиалда яқинда нашрдан чиққан Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, «Шуҳрат» медали, «Фидокорона меҳнатлари учун» ордени ва «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони соҳиби Рафиқжон Аҳмедовнинг «Ғижжак ноласи» ҳамда «Халқ ижодиёти» кафедраси ўқитувчиси Ғофиржон Юнусовнинг «Фольклор жамоа ижрочилиги» номли муаллифлик китобларини тақдимоти бўлиб ўтди.
Китоб тақдимотида филиал талабалари ҳамда Қўқон шаҳрида узоқ йиллардан буён ижод этиб келаётган шоир ва ёзувчилардан Шаҳодатхон Исломова, Анорахон Шомирзаева ҳамда Баҳромиддин Ҳайратлар иштирок этишди.
Тадбир давомида китобларнинг мазмун-моҳияти, илмий ва ижодий ҳусусияти борасида маълумотлар берилди. Шунингдек, филиал талабалари ижросида устоз санъаткор Рафиқжон Аҳмедов басталаган куй ва қўшиқлар ижро этилди.
ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси:

facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan