“Ёш олимлар кенгаши”

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида “Ёш олимлар кенгаши”нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда филиал директори, профессор Шамсиддин Усмонов ҳамда кенгаш аъзолари иштирок этишди.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим – жамиятнинг олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларга эҳтиёжини таъминлашга йўналтирилган узлуксиз таълим тури, бунда ОТМ ёки ИТМда таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчанлик шаклларидаги олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга ошириш тизимлари мавжуд.
Ҳозирги кунда филиалнинг 5 нафар профессор – ўқитувчиларининг ҳужжатлари phd.mininnovation.uz тизими орқали киритилиб, олий таълимдан кейинги таълимга мустақил изланувчи сифатида жалб қилинмоқда.
Бунда филиалнинг бир нафар ходими олий таълимдан кейинги таълимга изланувчи сифатида жалб қилинмоқда. Айни дамда ёш олимлар кенгаши таркибидаги профессор – ўқитувчиларнинг 3 нафари олий таълимдан кейинги таълимга ҳужжатлари 3 кварталда юборилиши кутилмоқда. Кенгаш давомида phd.mininnovation.uz тизими орқали рўйхатдан ўтган профессор – ўқитувчилар топширган ОТМнинг илмий бўлими билан боғланиб суҳбат санасига аниқлик киритиб олиши, рўйхатдан ўтмаган ходимлар эса олий таълимдан кейинги таълимга 3 квартал бўйича ҳужжат топшириш вазифасини ўзларига белгилаб олишди.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan