Мактаб ва ОТМ

Ёшларнинг узлуксиз таълимини таъминлашда мактаб, коллеж, лицейлар ва олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик катта аҳамиятга эга. Улар бир ўқув муҳитидан иккинчисига ўтишда иложи борича камроқ стресс вазиятларига тушишлари, тушунмовчиликлар бўлмаслиги лозим. Шундагина уларда билимга иштиёқ йўқолмайди, таълим олиш даражаси пасаймайди ва самарадорлиги ошади.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида ҳам мактаблар, маҳаллалар билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилган. Мактаб битирувчилари билан учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилиб, бу учрашувларга филиал ходимлари, профессор-ўқитувчилари жалб филинган.
Бугун Қўқон шаҳар ХТБга қарашли 37-умумтаълим мактабида битирувчи ўқувчилар иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди. Ўқувчиларни олий таълим муассасаларида таҳсил олишга қизиқтириш мақсадида ўтказилган давра суҳбатида филиал психологи, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари ўқувчи-ёшларга филиалимиздаги таълим йўналишлари, кириш имтиҳонлари ҳақида маълумот бердилар.
Тадбир сўнгида қизғин савол-жавоблар бўлди. Ўқувчиларнинг кўпчилиги санъат соҳасига қизиқиши борлигини ва мазкур учурашувдан мамнунлигини билдиришди.
Нилуфар Жавҳарова,
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи.
Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan